Қамчиқ довонида 2 май куни соат 03:10 да Shacman русумли юк автомашинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг хандақ (кювет) қисмига тушиб кетди.

ФВВ маълум қилишича, қутқарув отряди махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида юк автомашинасини хандақдан олиб чиққан.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.