«Ўзгидромет» 14−16 май кунлари Ўзбекистонда кутилаётган жуда иссиқ об-ҳаво ҳақида фавқулодда маълумот эълон қилди.
14 майда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида, 15–16 май кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +39…+41 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда +42…+43 даражагача кўтарилади.
14–15 май кунлари шимолий ва чўл зоналарида, 16–17 май кунлари республика бўйлаб баъзи жойларда шамол 15–18 метр/сониягача кучайиши, чанг-тўзонли қор ёғиши кутилмоқда.
17 май куни айрим туманларда шамолнинг тезлиги 20–22 метр/сониягача кучайиши мумкин.
















