«Ушбу инновацион технология орқали операция юқори аниқлик, минимал шикаст ва бемор саломатлигига энг кам хавф билан бажарилди. Робот мия тўқималаридан таҳлил учун зарур намуналарни аниқ ва хавфсиз тарзда олиш имконини берди», дейилади Миллий тиббиёт маркази матбуот хизмати хабарида.

B Remebot роботи ёрдамида эндиликда:

 • Мия ўсимталарини аниқлаш ва олиб ташлаш,
 • Эпилепсия ва Паркинсон касаллигини даволаш,
 • Мия қон томир касалликлари, шикастланишлар ва мураккаб ташхисларни аниқлаш мумкин бўлади.

«Айтиш керакки, бу — нейрохирургия соҳасида катта қадам бўлиб, беморлар учун соғлиқ сари янги имкониятдир», дейилади хабарда.