40 ёшли сингил уч йилдан бери жигар циррози билан оғриган акасининг ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида унга ўз жигарининг бир бўлагини берган.
«Мураккаб операция юқори аниқлик ва профессионаллик билан амалга оширилди. Ҳозирда донор ва беморнинг аҳволи қониқарли, шифокорлар уларнинг соғлиғини доимий назорат қилиб бормоқда.
Миллий тиббиёт маркази трансплантологлари ушбу йўналишда ўз тажрибаларини мунтазам такомиллаштириб, оғир касалликларга чалинган беморларнинг ҳаётини сақлаб қолиш йўлида фидокорона меҳнат қилмоқда», дейилади Миллий тиббиёт маркази матбуот хизмати хабарида.












