Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уста деҳқонларга 100 млн сўмгача субсидия ажратилади
Ҳукумат қарори “Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан грант, субсидия, кредит ва лизинг ажратиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Низом Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан грант, субсидия, кредит ва лизинг ажратиш тартибини белгилайди.
Қуйидагилар жамғарма ҳисобидан молиявий қўллаб-қувватлаш турлари ҳисобланади:
▪️ҳар йили 500 та маҳаллада биттадан аҳоли томорқасида амалга оширилган энг намунали ва инновация лойиҳа учун БҲМнинг 100 бараваридан ошмаган миқдорда грантлар ажратиш;
▪️уста деҳқонлар томонидан қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун ҳар бир курс учун БҲМнинг 15 бараваригача миқдорда субсидия ажратиш;
▪️муайян маҳалладаги 50 фоиз хонадонларнинг томорқасида экспортбоп маҳсулот етиштиришни йўлга қўйиб берган уста деҳқонларга 100 миллион сўмгача субсидия ажратиш.
Ҳудудий меҳнат органи "маҳалла еттилиги" томонидан ўтказилган хатлов натижаларига кўра аниқланган уста деҳқонлар билан маҳалланинг 50 фоиз хонадонлари томорқасида экспортбоп маҳсулот етиштиришни йўлга қўйишни ўрганиб чиқади.
Вазирлик ўн иш кунида таклифларни ўрганиб, маҳалланинг 50 фоиз хонадони томорқасида экспортбоп маҳсулот етиштиришни йўлга қўядиган уста деҳқонларни танлайди.
Ҳудудий меҳнат органи бир иш кунида субсидияни "Онлайн маҳалла" электрон платформасидаги уста деҳқонларнинг банк карталарига ўтказиб беради.
Мавзуга оид
16:15 / 22.06.2026
“Қуёшли хонадон” доирасида фуқароларга пул тўланмаяпти. Расмий идоралар сукутда
13:31 / 13.06.2026
Қуёш панеллари эгаларига субсидия тўлаш кечикмоқда
19:19 / 11.06.2026
Қорақалпоғистонда сохта ҳисоботлар ортидан юзлаб миллион сўмлик субсидиялар олинган
17:38 / 12.05.2026