15:05 / 02.11.2019
0
12426

Тошкентда Вебстер университетининг очилиш маросими бўлиб ўтди

1 ноябрь куни Вебстер университети (АҚШ)нинг Марказий Осиёдаги биринчи филиали - Тошкент шаҳридаги таълим дастурларини амалга ошириш Марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. 

Маросимда Вебстер университети канцлери Элизабет Стробл раҳбарлигидаги АҚШ делегацияси вакиллари, Ўзбекистон Республикаси президенти давлат маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов, вазир ўринбосарлари ва ректорлар иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2019 йил 20 мартдаги ПҚ-4245-сонли қарори билан Тошкент шаҳрида Вебстер университетининг таълим дастурларини амалга ошириш маркази ташкил этилди.

Ўқув жараёнлари 2019/2020 ўқув йилидан ўқув жараёнлари бошланди ва бу ерда бакалавриатнинг асосий 14 та таълим йўналишлари ҳамда 16 та магистратура мутахассисликларида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди. 

Ҳозирда олийгоҳда 470 нафар талаба таҳсил олмоқда ва Вебстер университетининг Тошкент филиали талабалар сони бўйича Таиланд, Хитой, Нидерландия, Швейцария, Греция, Австрия ва Ганадаги филиалларни ортда қолдирди.

Университетда ўқитиш кундузги таълим шаклида, тўлов-контракт асосида, инглиз тилида, жумладан электрон таълим ва масофавий таълим технологияларини қўллаган ҳолда Вебстер университети томонидан тасдиқланган ўқув режалар ва дастурлар асосида амалга оширилмоқда. 

Битирувчиларга Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Вебстер университетининг дипломи берилади.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top