Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда ташлаб юборилаётган биомассадан фойдаланиш пилот лойиҳаси амалга оширилади
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция» бошлиғи Илҳом Ниғматуллаев ва Корея Энергетика агентлиги ижрочи директори Ким Сунг Ван бошчилигидаги делегация ўртасида ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда Hyundai Power Systems, Quantum Solution, Aquapro ҳамда KEC System компаниялари вакиллари ҳам иштирок этди.
Учрашув давомида Ўзбекистонда ташлаб юборилаётган биомассадан фойдаланиш орқали когенерация лойиҳаларини ривожлантириш имкониятлари, технологик ҳамкорлик истиқболлари ҳамда Тошкент шаҳрида ўтказилган Energy Value Networks Forum натижалари муҳокама қилинди.

Биомасса асосидаги пилот лойиҳа Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳри яқинидаги ҳудудда амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, уни 2030 йилга қадар якунлаш мўлжалланмоқда.
Шунингдек, Корея Энергетика агентлиги томонидан жорий йилда ташкил этиладиган малака ошириш курсларида «Ўзэнергоинспекция» ходимларининг иштирокини фаоллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида ўзаро англашув тўғрисидаги меморандум имзоланиши бўйича таклифлар ҳам муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
08:40 / 29.11.2025
Энергетика соҳасида юқори лавозимларга янги тайинловлар амалга оширилди
12:03 / 23.10.2025
Газ тармоқларига «газ насоси» ўрнатиш тақиқланади: хатарлар ҳақида огоҳлантириш берилди
11:05 / 04.09.2025
Тошкент вилоятида 3 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди
12:28 / 27.08.2025