2 июн куни соат 13:00 да Истанбулда Украина ва Россия делегациялари ўртасида музокаралар бўлиб ўтади.
Туркия Ташқи ишлар вазирлиги манбаларига кўра, Украина ва Россия делегацияларининг учрашуви Чираган саройида бўлиб ўтади.
Украина президенти Володимир Зеленский Истанбулда бўлиб ўтадиган Россия-Украина урушини тугатиш бўйича тинчлик музокараларида қатнашадиган Украина делегациясига мудофаа вазири Рустем Умеров бошчилик қилишини маълум қилди.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украинага 2 июн куни Истанбулда музокараларнинг янги босқичини ўтказишни таклиф қилганини айтди. Россия делегациясига Россия президенти Владимир Путиннинг маслаҳатчиси Владимир Мединский бошчилик қилади.















