Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пентагон фуқаролик ходимларига ИИВга чегарада вақтинча ёрдам беришга рухсат берди
Ушбу чора Доналд Трамп маъмурияти сиёсатига мувофиқ иммиграция назоратини кучайтиришга қаратилган.
AҚШ Мудофаа вазирлиги (Пентагон) ўзининг фуқаролик ходимларига чегара хавфсизлиги ва иммиграция сиёсати масалаларида Ички хавфсизлик вазирлигини вақтинча қўллаб-қувватлашга рухсат бериш қарорини эълон қилди.
Баёнотга кўра, янги чора Пентагон ходимларига мамлакат жанубий чегарасида хавфсизликни таъминлаш ва иммиграция назоратини амалга оширишда вақтинчалик ёрдам кўрсатиш имконини беради.
Ҳужжатда таъкидланишича, бу қарор президент Доналд Трамп маъмурияти томонидан олиб борилаётган чегара хавфсизлиги сиёсати доирасида қабул қилинган.
"Пентагон фуқароларига ИИВни қўллаб-қувватлашга рухсат бериш миллий хавфсизлик мақсадларимизга эришиш йўлидаги ютуқларни тезлаштиради", дейилади баёнотда.
Мавзуга оид
11:20 / 01.07.2026
Россия 7 та темирйўл чегара пункти фаолиятини тўхтатди
17:54 / 30.06.2026
Миллий гвардия ва Пентагон икки йиллик ҳамкорлик режасини муҳокама қилди
10:14 / 24.06.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара ҳудудларни ўзаро алмашди
06:40 / 15.06.2026