"Бизнинг назаримизда, маълумотлар иқтисодий ўсишнинг янги драйвери ҳисобланади. Ўз олдимизга қўйган вазифа — бу маълумотларга нафақат банклар ва корпоратив сектор учун, балки келажакни яратишда фаол иштирок этаётганлар учун ҳам имконият яратиш", - деб қайд этди "Defen Financial" МЧЖ асосчиси ва бош директори, iHamkor.uz платформаси оператори Асқар Исмаилов.
Дастур доирасида стартаплар қуйидагиларга эга бўлишади:
- iHamkor API’дан 6 ойгача бепул фойдаланиш имконияти
- Интеграция жараёнида кўмаклашиш ва техник ёрдам
- Тақдимотлар ва веб-сайтда "iHamkor асосида ишлаб чиқилган" белгисини қўллаш ҳуқуқи
- Ҳамкорликдаги мақолалар ва амалий мисоллар тайёрлашда қатнашиш имконияти
"IT Park’нинг энг муҳим вазифаларидан бири – инноваторлар замонавий технологияларга эга бўлган стартап экотизимини яратиш. iHamkor лойиҳаси – давлат ва хусусий сектор ҳамкорлиги Ўзбекистонда IT соҳасининг ривожига қанчалик катта туртки бериши мумкинлигининг ёрқин мисолидир", - деди IT Park Uzbekistan бош директори Абдулахад Кучкаров.
Дастур Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган ва IT Park резиденти бўлган, дастлабки (pre-seed) ёки уруғ (seed) босқичидаги, даромади 500 миллион сўмгача ва ходимлар сони 10 нафаргача бўлган жамоалар учун очиқ.
Биз iHamkor стартаплар учун АWС инфратузилма соҳасида ёки Stripe молия технологияларида қандай ўрин тутган бўлса, шундай даражага чиқади деб ўйлаймиз. Агар сизнинг маҳсулотингиз бизнес маълумотларига асосланган бўлса, демак бизнинг мақсадларимиз бир", - деди Асқар Исмаилов.

iHamkor API ўз ичига нималарни олади?
iHamkor API платформаси Ўзбекистон Солиқ қўмитаси томонидан тақдим этилган кенг қамровли маълумотлардан фойдаланиш имкониятини беради. Булар қуйидагилардан иборат:
Юридик шахслар ҳақидаги маълумотлар: рўйхатдан ўтказиш маълумотлари, алоқа маълумотлари, солиқ режимлари, солиқ ва ижтимоий тўловлар тўғрисидаги маълумотлар, айланмалар, фойда, қарзлар ва мулкчилик тузилмаси.
Жисмоний шахслар ҳақидаги маълумотлар: даромадлар, иш ҳақи, ушлаб қолинган ва ажратилган маблағлар тўғрисидаги маълумотлар.
Бу маълумотларнинг айримларига кириш учун эгаларининг розилигини олиш талаб этилади.













