Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фуқаролар ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилиш кафолати кучайтирилади
Жорий йилнинг 9 июн куни имзоланган янги қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Қонун билан Жиноят-процессуал кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкинлиги белгиланди.
Шунингдек, шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмаслиги кўзда тутилди.
“Судлар тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, судяларнинг муайян ишлар бўйича ҳисобдор бўлмаслиги белгиланди.
Шунингдек, судяни муайян ишнинг муҳокамасидан четлаштиришга ёки унинг ваколатларини тўхтатиб туришга, бошқа лавозимга ўтказишга фақат қонунда белгиланган тартибда ва асосларга кўра йўл қўйилиши кўрсатилди.
Мазкур қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Мавзуга оид
19:51 / 30.06.2026
“Фарҳод” автоэҳтиёт қисмлар бозоридаги жиноий гуруҳ аъзоларига ҳукм ўқилди
11:56 / 30.06.2026
Дониёр Турғунов устидан суд бошланди: автомобилни олиб қочиш моддаси айбловдан чиқарилган
18:40 / 23.06.2026
Фалажликда ўтган 4 йил ёхуд Исломов раҳбарлиги даврида суд тизими
09:00 / 16.06.2026