Техник сабабларга кўра, фақат 9 июн куни Санкт-Петербург—Тошкент йўналишидаги HY634 авиақатнови кечиктирилади. Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу авиарейс ўзгартирилган жадвал бўйича захира ҳаво кемасида амалга оширилади:
- Санкт-Петербургдан жўнаб кетиш — соат 23:00;
- Тошкентга етиб келиш — эртаси куни соат 05:50 (маҳаллий вақт кўрсатилган).
«Ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва тушунишингизга умид қиламиз», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, май бошларида Москвага учган Uzbekistan Airways рейслари захира аэропортларга йўналтирилган эди.















