Божхона қўмитасининг бундан 6 ой аввал барча чегара божхона постларига юборган кўрсатма ва тавсияси иш бермади: бўлиб тўлаш шарти билан олинган машиналарни чет давлатга чиқариб сотиб юбориш ҳолати яна такрорланди. Фақат автомобиллар бу сафар Қозоғистонга эмас, Тожикистонга олиб ўтилган. Уларни чегара постларидан бошқариб ўтган шахсларда, худди аввалги кейслардаги каби машинани чет давлатга ҳайдаб чиқиш ҳуқуқи бўлмаган.
Эски услуб – янги “бозор”
Бўлиб тўлаш шарти билан олинган машинани қўшни давлатга олиб чиқиб сотиб юбориш ҳолати Ўзбекистонда янги турдаги фирибгарлик эмас. Аввал ҳам одамлар айни шу услубда чув туширилган.
Жумладан, Kun.uz 2 қисмли суриштирув қилган Абдулла Абдурасулов иши кўпчиликнинг ёдида. Ушбу шахс бир неча ойда 50 нафарга яқин кишини чув тушириб, уларнинг турли русумдаги машиналарини божхона чегара пости орқали Қозоғистонга олиб чиқиб кетганди. Чегарадан ўтказилган машиналар эса ғойиб бўлган.
Орадан 6 ой ўтиб, шу каби ҳолат яна кузатилди. Фақат бу сафар машиналар Тожикистонга олиб чиқиб кетилган. Бу ишни амалга оширганлар эса асосан қиммат турдаги электромобилларни “овлаган”.
33 йиллик “туйнук”
Бу турдаги фирибгарликни амалга оширган шахслар божхона чегара постларидаги 33 йиллик “туйнук”ни сезиб қолишган.
Гап шундаки, бошқа шахс номида бўлган машинани бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончнома онлайн ёки нотариус орқали расмийлаштирилиши мумкин. Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали расмийлаштирилганда ишончнома машинани бошқа давлатга олиб чиқиб кетиш ҳуқуқисиз берилади.
Абдулла Абдурасулов ишига қадар Ўзбекистонда рўйхатга олинган машина божхона чегара пости орқали мамлакатдан чиқиб кетаётганида ҳайдовчидан ушбу транспорт воситасини бошқариш, хусусан, чет давлатга бошқариб чиқиш ҳуқуқи бор ёки йўқлиги текширилмаган.
“Автотранспорт воситасини бошқаришга доир бўлган ишончнома ҳайдовчи томонидан божхона органига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатига киритилмаган. Ҳозирги кунда қонунчиликда бу нарса назарда тутилмаган. Лекин Божхона кодексининг 190-моддасига мувофиқ, божхона органи ходими тақдим этилган маълумотларни текшириш мақсадида қўшимча ҳужжатларни сўрашга ҳақли. Бу ҳуқуқ, мажбурият эмас























