Манбанинг сўзларига кўра, Эрон расмийлари Қатар ва Уммон воситачиларини мамлакат Исроилга қарши жавоб амалиётини тўлиқ якунлагунча ҳеч қандай музокараларга киришмаслигини билдирган.
«Эронликлар Қатар ва Уммон воситачиларига шунчаки маълумот бериб қўйди: улар жиддий музокараларни фақат Исроилнинг профилактик ҳужумларига жавоб берилгандан кейин бошлашлари мумкин», — деган манба.
Жума куни эрталаб Исроил Эронга қарши ҳужум бошлаб, унда Эрон ҳарбий қўмондонлигидаги юқори мартабали шахслар йўқ қилингани ва ядровий объектларига зарар етказилгани айтилган.
Эрон эса ушбу ҳужумларга жавобан “дўзах эшикларини очиш” билан таҳдид қилган.
















