Ҳарорат кўтарилиши натижасида ерусти темирйўлларининг релслари ҳамда уларнинг пўлат қисмларида ҳарорат жуда юқори бўлишини инобатга олиб, йўловчилар ва поездлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, поездлар ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилади.
Ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилган поездлар совитиш тизимининг ишлаш қуввати пасайиши мумкинлиги маълум қилинди.
Шунингдек, тезлигига чекловлар ўрнатилган поездлар ҳаракат жадвалида кўрсатилган вақтдан кечроқ манзилга етиб бориши мумкин.











