Учрашувда томонлар Ўзбекистонда барпо этилаётган Янги Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида бунёд этилаётган янги "ақлли" шаҳарлар каби мега лойиҳаларда замонавий меҳмонхоналар ва дам олиш масканлари қурилишига сармоя киритиш имкониятлари юзасидан фикр алмашди.

Малайзия томони Ўзбекистонда кўчмас мулкни ривожлантириш, меҳмонхона бошқаруви йўналишларида биргаликда лойиҳаларни амалга ошириш ва мазкур соҳаларга инвестиция киритиш имкониятларини ўрганиб чиқишга қизиқиш билдирди.

Berjaya Land Berhad компанияси 1990 йилда ташкил этилган. Унинг асосий фаолияти Малайзия ҳудудида ва хорижий давлатларда қурилиш ҳамда кўчмас мулкни ривожлантириш, ушбу соҳаларга сармоя киритиш, меҳмонхоналар ва дам олиш масканлари, шунингдек, ўйинларни бошқариш, автомобил савдосидан иборат.