Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Трамп зерикиб қолмаслиги» учун НАТО саммит дастурини қисқартирди
НАТО Ҳаагадаги саммит дастурини 2,5 соатлик сессияга қисқартирди, деб ёзади FT.
Фото: Grok
Аввалроқ Канаданинг Кананаскис шаҳрида бўлиб ўтган G7 («Еттилик гуруҳи») йиғилишидаги иштирокини зудлик билан тўхтатган АҚШ президенти Доналд Трампнинг «муддатидан олдин кетиши»нинг олдини олиш учун НАТО Ҳаагадаги саммит дастурини 2,5 соатлик сессияга қисқартирди. Бу ҳақда 19 июн, пайшанба куни Британиянинг The Financial Times (FT) газетаси уч манбага таяниб хабар берди. «Трамп зерикмаслиги учун шундай қарор қабул қилинди», — деб таъкидлади нашр.
Сессияда, хусусан, бош котиб Марк Рюттенинг 2030 йилга бориб аъзо мамлакатларнинг ҳарбий харажатларини ЯИМнинг 3,5 фоизигача ошириш, шу билан бирга тегишли соҳаларга, жумладан, инфратузилма ва киберхавфсизликка 1,5 фоиз сармоя киритиш таклифи муҳокама қилиниши керак.
Испания ва бошқа оз сонли давлатлар ҳозирда бу режаларга қарши. Мадрид мудофаа харажатларининг бунчалик кескин ошиши Испания ижтимоий таъминот харажатларини сақлаб қолиш қобилиятини хавф остига қўйишидан хавотирда.
Нидерландия қироли Виллем-Александр ва унинг рафиқаси Максима мезбонлик қилган 32 етакчининг норасмий кечки овқати 24 июн оқшомида бўлиб ўтади.
«Мақсад – уни (саммитни) имкон қадар кичик ва концентрацияли қилиш», — деди агентлик манбаси.
Дастлаб Шимолий Атлантика алянси саммити 24-26 июн кунлари Ҳаагада бўлиб ўтиши тахмин қилинган эди.
Мавзуга оид
09:46
Берлиндаги музокаралар: АҚШ Донбассни топширишни талаб қилмоқда
13:27 / 15.12.2025
“Ҳеч қачон таслим бўлмаслик керак” – полиглот ўзбек қизи билан суҳбат
12:26 / 15.12.2025
Трамп ўз партияси оралиқ сайловларда ютқазиши мумкинлигини истисно этмади
08:50 / 15.12.2025