Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада фуқароларни хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Унда, E.V. МЧЖ раҳбари Ж.Р. фуқаро Н.Н.нинг ишончига кириб, уни Англия давлатига ишга юбориши ҳамда виза ҳужжатларини тайёрлаб бериши эвазига 1 900 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, терговга қадар текширув давомида МЧЖ раҳбари Ж.Р. 7 нафар фуқарони чет давлатга ишга юбориши эвазига жами 10 500 АҚШ долларини қўлга киритгани аниқланиб, ушбу пуллар ҳисобидан 114,2 млн сўмнинг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
11:00 / 09.06.2026
Фарғонада Soliq Mobile орқали 3,2 млрд сўмлик кэшбек талон-торож қилинди
15:10 / 20.05.2026
Қўқонда 19 ёшли қиз қотилликка қўл урди
08:45 / 15.05.2026
Фарғонада юк машинаси ғилдиракларидан қарийб 20 кг наркотик топилди
08:33 / 15.05.2026