Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Карачи ва Ўзбекистон шаҳарлари ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади
Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев Карачи шаҳрига ташриф доирасида Синд вилояти губернатори Камран Хан Тессори билан учрашди.
Мамлакат ва Синд вилояти ўртасидаги иқтисодий дипломатияни жадаллаштириш, мавжуд салоҳиятни тўлиқ ишга солиш, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, тўқимачилик, фармацевтика, кимё саноати, туризм ва ахборот технологиялари каби соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Камран Хан Тессори икки мамлакат вилоятлари раҳбарлари иштирокида Ҳудудлараро форумни ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлади ҳамда бу каби платформалар савдо, инвестициялар, таълим, туризм ва бошқа йўналишдаги ҳамкорликнинг дадил ўсишига хизмат қилишини эътироф этди.
"Uzbekistan Airways'нинг Лаҳор ва Карачига парвозлари бошланганини олқишлаймиз. Савдо-иқтисодий йўналишдаги ва товар айирбошлаш ҳажмларини ошириш борасидаги вазифаларни амалга ошириш учун Карачи ва Ўзбекистон шаҳарлари ўртасида ҳам тўғридан тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш ҳам муҳим", – деди губернатор.
Синд вилояти билан Ўзбекистон ҳудудлари ўртасида ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, тадбиркорлар ўртасида яқин алоқаларни йўлга қўйиш мақсадида ушбу вилоят губернатори бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга бизнес-миссиясини ташкил қилиш бўйича келишувга эришилди.
Мавзуга оид
18:45 / 27.06.2026
Тошкент ва Аммон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилмоқда
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
08:32 / 03.06.2026
Ҳонгконгдан Ўзбекистонга янги ҳаво йўналиши очилиши мумкин
20:26 / 29.05.2026