Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент ва Наманганда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилганлар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Учтепа тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Унда, фуқаро Д.Х. фуқаро З.А.нинг ишончига кириб, гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Ўзбекистон давлат Хореография академиясига кириш учун ўтказиладиган ижодий имтиҳондан юқори балл олиб бериб, давлат гранти асосида ўқишга киритиб қўйиши эвазига 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, департаментнинг Норин тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Унда, фуқаро А.В. фуқаро Ж.У.нинг ишончига кириб, уни Тошкент шаҳридаги хусусий университетлардан бирига 3 курсдан ўқишга киритиб қўйиши эвазига 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
22:10 / 11.07.2026
Тошкент Осиёдаги яшаш учун энг қиммат шаҳарлар рейтингида 74-ўринда қайд этилди
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026