Тошкент шаҳри марказида синган дарахт ҳаракатланиб кетаётган иккита автомобил устига қулади.
Пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармасига кўра, воқеа 2 сентябр тонг соат 05:32 да Махтумқули кўчаси 1-уй қаршисида рўй берган.
Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

“Воқеа жойига зудлик билан қутқарув экипажлари ва ҳамкорликдаги хизматлар жалб этилди ҳамда олиб борилган тезкор чоралар натижасида йўлдаги тўсиқлар бартараф этилиб, автомобиллар ҳаракати қайта тикланди”, – дейилади хабарда.







