16 июл куни соат 00:08 да  Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Мирзо Улуғбек шоҳкўчасида автомобил ёнаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 00:11 да етиб бориб, ёнғин соат 00:16 да ўчирилди.

Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби аниқланмоқда.