Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Келажак учун” истиқболли ташаббуслар форуми ўтказилади
“Ислоҳотларни амалга оширишда истиқболли ташаббусларни янада қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Фармон билан “Келажак учун” истиқболли ташаббуслар форумини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Низом “Келажак учун” истиқболли ташаббуслар форумини ўтказишга тайёргарлик кўриш, истиқболли ташаббусларни йиғиш, таҳлил қилиш ва кўриб чиқиш ҳамда уларни амалга ошириш тартибини белгилайди.
Форум доирасида истиқболли ташаббусларни йиғиш, дастлабки саралаш ва умумлаштириш жараёнлари Стратегик ислоҳотлар агентлиги томонидан ҳар йили 1 июлдан 1 сентябргача ўтказилади.
Форумда муҳокама қилиш учун юбориладиган истиқболли ташаббуслар қуйидаги мезонларга мувофиқ бўлиши лозим:
➖ долзарблик;
➖ ўзига хослик;
➖ имкониятлилик;
➖ таъсирчанлик;
➖ тармоқ ёки жамиятга ижобий таъсир кўрсатиш.
Менторлар кенгаши томонидан топ-10 деб топилган энг долзарб истиқболли ташаббуслар президент иштирокида ўтказиладиган форумнинг ялпи мажлисида муҳокама қилинади.
Мавзуга оид
17:37 / 13.06.2026
16−18 июн кунлари Тошкент шаҳрига юк машиналари киритилмайди
17:36 / 05.06.2026
Саида Мирзиёева UNEP ва GEF раҳбарияти билан учрашди
22:23 / 14.05.2026
Осиё хотин-қизлар II форумида Бухоро декларацияси қабул қилинди
19:30 / 14.05.2026