16 июл куни соат 21:21 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани, Сеул кўчасида автомобил ёнаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 21:26 да етиб бориб, ёнғин соат 21:29 да ўчирилди.
Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби аниқланмоқда.







