Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бахтиёр Саидов Кобулда Афғонистон бош вазири вазифасини бажарувчи билан учрашди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Кобул шаҳрида Афғонистон бош вазири вазифасини бажарувчи Мулла Муҳаммад Ҳасан Охунд билан учрашди.
"Афғонистон бош вазири вазифасини бажарувчи Мулла Муҳаммад Ҳасан Охунд жаноби олийлари билан учрашувдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Биродар ва қўшни Афғонистон билан ўзаро муносабатларни янада чуқурлаштиришга интилмоқдамиз".
Учрашув давомида савдо, гуманитар ҳамкорлик ва минтақавий боғлиқликни ривожлантириш, жумладан, "Ўзбекистон - Афғонистон - Покистон" темирйўли бўйича ҳадли битим муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ҳукумати инфратузилма, логистика, энергетика ва таълим соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёр экани айтилди.
"Афғонистон Марказий ва Жанубий Осиё ўртасида кўприк вазифасини бажариши лозим, деб ҳисоблаймиз", дейди Бахтиёр Саидов.
Мавзуга оид
13:47 / 29.06.2026
Покистон яна Афғонистонга ҳужум қилди
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026