Ўзэнергоинспекция Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан назорат тадбири ўтказилди.

Унда, Шаҳрихон туманида жойлашган «У.И.С.» МЧЖ томонидан қурилган 2 та (7 қаватли) бинода газ таъминоти ташкилоти билан шартнома тузмасдан, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келинаётгани аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, газ таъминоти корхонасига 943,1 миллион сўмлик зарар етказилгани маълум бўлди.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.