Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Полша кадрлар тайёрлашни кенгайтиради
Ўзбекистоннинг Полшадаги элчихонаси ходимлари Study in Poland йиллик учрашувида иштирок этди.
Тадбир Perspektywy фонди томонидан Полша Фан ва олий таълим вазирлиги ҳамда KRASP кўмагида ташкил этилди.
Учрашувда Туркия ва Марокаш қатори Ўзбекистонга Полша олий ўқув юртларининг устувор ҳамкори сифатида алоҳида эътибор қаратилди. Perspektywy фонди президенти Бианка Сивинска Ўзбекистонда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади.
Полша томони ҳамкорликни чуқурлаштириш, жумладан, Ўзбекистон олий ўқув юртлари билан таълим дастурларида иштирок этиш, академик мобиллик ва виза ёрдамини кенгайтиришдан манфаатдорлигини билдирди.
Учрашувда, шунингдек, 2026 йилда Бухоро ва Хива шаҳарларида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон ва Полша ректорлари форумини юқори даражада ташкил этишнинг муҳимлиги таъкидланди.
Мавзуга оид
10:15
Олий тоифали ўқитувчилар мақсадли магистратурага қабул қилинади
16:09 / 21.06.2026
Киев ва Варшава ўртасида – «орденлар уруши» кетмоқда
15:13 / 15.06.2026
Наманганда таълим тизими мансабдори тезкор тадбирда қўлга олинди
11:10 / 08.06.2026