Охирги 1 ой ичида Ўзбекистондаги савдо дўконларида iPhone 16 Pro смартфонининг нархи хотира ҳажмига қараб 100 доллардан 150 долларгача, Pro Max версияси нархи эса 120 доллардан 190 долларгача ошди. Бунга қайси омиллар таъсир қиляпти?
Ўзбекистон бозорида Apple брендига тегишли смартфонларнинг нархи сезиларли даражада қимматлашди.
Хусусан, Kun.uz ўрганган “Малика” савдо марказидаги дўконлардан бирида ҳам анъанавий SIM-карта, ҳам e-sim'да ишлайдиган телефон нархлари охирги ойларда қуйидагича ўзгарган (таққослашда смартфоннинг “natural titanium” ранги олинди):
2025 йил 20 июн ҳолатига:
- iPhone 16: 128 GB – 769 доллар, 256 GB – 919 доллар
- iPhone 16 Pro: 128 GB – 1009 доллар, 256 GB – 1139 доллар, 512 GB – 1399 доллар, 1 TB – 1549 доллар
- iPhone 16 Pro Max: 256 GB – 1239 доллар, 512 GB – 1439 доллар, 1 TB – 1679 доллар
2025 йил 20 июл ҳолатига:
- iPhone 16: 128 GB – 849 доллар, 256 GB – 999 доллар
- iPhone 16 Pro: 128 GB – 1139 доллар, 256 GB – 1279 доллар, 512 GB – 1499 доллар, 1 TB – 1699 доллар
- iPhone 16 Pro Max: 256 GB – 1399 доллар, 512 GB – 1629 доллар, 1 TB – 1799 доллар.
Kun.uz 20 июндан аввалги саналарда амал қилган нархларни ҳам ўрганди ва кўтарилиш айнан июн ойининг иккинчи ярмидан бошланган, деган хулосага келди.
Юқоридаги рақамлардан кўриниб турибдики, охирги 1 ойда:
- iPhone 16 нархи 9,5 фоизга ёки 80 долларга;
- iPhone 16 Pro нархи 10,2 фоизга ёки хотира ҳажмига қараб 100 доллардан 150 долларгача;
- iPhone 16 Pro Max нархи 10,8 фоизга ёки хотира ҳажмига қараб 120 доллардан 190 долларгача ошган.
“Малика” савдо марказида жойлашган бошқа бир савдо дўконининг ижтимоий тармоқларда эълон қилиб борадиган нархлари таққосланганда ҳам, 22 июндан 22 июлгача бўлган даврда:














