Ҳар куни фуқаролар пиёдалар йўлаги, яшил ҳудудлар ва хонадонлар ёнидаги жойлар машиналар билан тўлиб кетганига гувоҳ бўлишмоқда. Айрим ҳайдовчилар ўз машиналарини худди ўзининг шахсий гаражида қолдиргандай шаҳар марказида бутун кун давомида қолдиришади. Натижада, 10–15 дақиқалик иш билан келганлар учун жой қолмайди.

Тизимнинг мақсади — шаҳардаги тартибсизликни бартараф этиш, пиёдалар йўлакларини қайтариш, яшил ҳудудларни машиналардан озод этиш ва автотураргоҳ жойларини адолатли тақсимлашдир. Шаҳар маркази машиналар омборхонаси эмас — у барча учун қулай ва очиқ бўлиши керак.

Нега бу муҳим?

  • Шаҳарни автотураргоҳга айлантирмаслик учун ҳар бир ҳайдовчи қанча вақт умумий ҳудуддан фойдаланаётганини ўйлаши лозим.
  • Иш жойлари, дўконлар ва муассасалар бутун кунга ташлаб кетилган машиналар томонидан тўсиб қўйилмаслиги керак.
  • Пиёдалар, болалар ва болали ота-оналар йўлакларда бемалол юриши керак, йўлнинг ўртасидан эмас.
  • Кейинги сурат (Якуб Колас кўчаси)
  • Шаҳар замонавий ва намунавий урбанистика меъёрларига жавоб беришини истаймиз.

Шаҳар марказида яшовчилар-чи? Улар учун — резидентлик рухсатномалари

Пулли автотураргоҳ ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйлар аҳолиси учун резидентлик рухсатномалари жорий этилади. Бу — ўз уйи ёнида соатбай тўловсиз тураргоҳдан фойдаланиш ҳуқуқидир.

Бу қандай ишлайди:

  • Резидент мобил иловада ёки махсус пункт орқали рўйхатдан ўтади;
  • Турғунлигини ва автомашинага эгалигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этади;
  • Шу орқали белгиланган вақтларда уйи яқинидаги автотураргоҳдан бемалол фойдаланади.

Ушбу механизм турғунларни дўкон, офис ёки ресторанга келган меҳмонлар билан автотураргоҳ учун рақобатлашишдан ҳимоя қилади.