Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон президентининг Қирғизистонга давлат ташрифи кутилмоқда
Бишкекда Қирғизистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари учрашиб, бўлажак ташрифга тайёргарлик масалаларини муҳокама қилди.
Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Жеэнбек Кулубаев мамлакатга расмий ташриф билан келган ўзбекистонлик ҳамкасби Бахтиёр Саидов билан учрашди. Бу ҳақда Қирғизистон ТИВ хабар берди, деб ёзди 24.kg.
Таъкидланишича, учрашувда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифига тайёргарлик кўриш бўйича қўшма ҳаракатларнинг босқичма-босқич режасида белгиланган аниқ чора-тадбирлар белгиланди. Ташриф санаси хабарда келтирилмаган.
Шунингдек, томонлар Қирғизистон-Ўзбекистон икки томонлама ҳамкорлигининг барча йўналишларини муҳокама қилди, долзарб минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашди, шунингдек, тегишли «йўл харитаси»да ўз аксини топган икки мамлакат давлат ва ҳукумат раҳбарлари даражасида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаб олди.
Шунингдек, халқаро ва минтақавий ташкилотлар, жумладан, БМТ, МДҲ, ШҲТ, ТДТ ва ИҲТ доирасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди. Ушбу тузилмалардаги ҳамкорлик икки давлат ўртасидаги шерикликнинг асосий элементи бўлиб қолаётгани таъкидланди.
Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари асосий минтақавий ва глобал масалалар бўйича ёндашувларни мувофиқлаштиришни давом эттиришга тайёр эканини тасдиқлади. Келгуси ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари белгилаб олинди ва бўлажак олий даражадаги тадбирлар режаси келишилди.
Мавзуга оид
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026
Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида янги пост очилди
20:10 / 25.05.2026
Ўзбекистон Қирғизистон кўмирининг асосий харидори бўлиб қолмоқда
12:00 / 25.05.2026