Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия: ҲАМАС қуролларини ташласа, Ғазодаги уруш тугайди
Ғазо секторидаги уруш ҲАМАС жангчилари қуролларини ташлашдан бош тортгани учун давом этмоқда, дея маълум қилди Германия Ташқи ишлар вазирлиги. Идора раҳбари Йоханн Вадефул жангчиларни таслим бўлишга, гаровга олинганларни озод қилишга ва ҳокимиятдан кетишга чақирди.
Фото: Michael Kappeler/dpa/picture alliance
Агар ҲАМАС жангчилари қуролларини ташлаб, гаровга олинганларни озод қилса ва секторда ҳокимиятдан воз кечса, Ғазодаги уруш тугайди. Бу ҳақда Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефул Тел-Авивга учишидан олдин айтиб ўтди. Унинг сўзлари ТИВ сайтида эълон қилинган.
«Германия Исроил томонида бўлишда давом этиб, ҲАМАС ниҳоят гаровга олинганларни, жумладан, Германия фуқароларини озод этишини, қуролсизланишини ва Фаластин ҳудудларидаги сиёсий таъсирини тўхтатишини таъминлашга интилади. Ҳаракат бошқа ҳеч қачон Исроилга таҳдид солмаслиги керак», — деди Вадефул.
«Музокаралар олиб боришга уринишлар давом этаётганига қарамай, ҲАМАС ҳалигача таслим бўлишни ва бу урушни тугатишни истамаяпти», — дейилади Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.
Шу билан бирга, вазирлик Ғазо секторидаги вазиятнинг кескинлашганини эълон қилди. «Германия Исроил олдидаги алоҳида масъулиятини тан олади. Аммо Ғазо секторидаги вазиятнинг кескин ёмонлашиши Германияни бефарқ қолдира олмайди ва қолдирмайди ҳам», дейилган ТИВ сайтида.
Мавзуга оид
09:37 / 26.12.2025
Россия ТИВ россияликларни Германияга сафар қилмасликка чақирмоқда
16:37 / 25.12.2025
Россия учун диверсия тайёрлаганликда айбланаётган украиналик Германияга топширилди
11:48 / 24.12.2025
WDR: Германия ташқи разведкаси раҳбари Наришкин билан телефонда гаплашган
12:57 / 23.12.2025