Қуйидагилар 2025–2030 йилларда Ўзбекистонда гематологик ва онкогематологик касалликларга чалинган беморларга тиббий ёрдам кўрсатишни ривожлантиришнинг асосий мақсадлари этиб белгиланади

  • аҳоли орасида гематологик ва онкогематологик касалликларни эрта босқичларда аниқлаш ҳолатлари улушини 60 фоизгача ошириш; 
  • гематологик ва онкогематологик касалликларга чалинган беморларни бир йиллик яшовчанлигини 34 фоиздан 60 фоизгача, беш йиллик яшовчанлигини эса камида 55 фоизгача ошириш; 
  • гематологик касалликларга чалинган беморларни 100 фоиз ихтисослаштирилган тиббий ёрдам билан қамраб олиш; 
  • гематологик ва онкогематологик касалликларга ташхис қўйиш муддатларини 6 кунгача қисқартириш; 
  • гематологик ва онкогематологик касалликларни даволашни 10 кундан 14 кунгача бўлган муддатда бошлаш; 
  • бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида гематологик касалликлар белгиларини аниқлаш учун шароитлар яратиш; 
  • кадрлар салоҳиятини ошириш, устувор тартибда ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, барча бўғинларидаги жараёнларни рақамлаштириш; 
  • гемопоэтик ўзак ҳужайралари трансплантация амалиётларини янада кенгайтириш; 
  • гемопоэтик ўзак ҳужайралари ахборот банкини ташкил қилиш орқали гематологик ва онкогематологик беморларга ташхис қўйилгандан то трансплантация амалиёти ўтказишгача бўлган вақтини 6 ойдан 3 ойга қисқартириш; 
  • қон банки ташкил қилиш натижасида гематологик ҳамда онкогематологик беморларга қон ва унинг компонентлари таъминлашни 3 кундан 1 кунгача камайтириш, ҳамда гемотрансмиссив инфекциялар юқиши хавфини камайтириш; 
  • гематологик ва онкогематологик беморларни даволашда ҳужайра терапияси, ген ва иммун терапияси каби замонавий усулларни босқичма босқич жорий қилиш; 
  • беморларни зарур дори воситалари ва тиббий буюмлар билан узлуксиз таъминотини 80 фоизгача етказиш; 
  • соҳа учун замонавий ташхислаш, даволаш ва реабилитация қилиш бўйича билим ва кўникмаларга эга мутахассисларни тайёрлаш, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек, илғор фундаментал, амалий ва инновацион илмий тадқиқотлар олиб борилишини ташкиллаштириш.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025-2026 йилларда Тошкент шаҳри тиббиёт муассасалари базасида қуйидагиларни амалга ошириш бўйича лойиҳани ҳамда уни келгусида зарур шарт-шароитлар яратилишига қараб мамлакатнинг бошқа ҳудудларига параллел равишда кенгайтириш бўйича таклифига розилик берилади: