Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Telegram шантаж ва товламачилик учун каналларни блоклашни бошлади
Мессенжер асосчиси Павел Дуровнинг сўзларига кўра, фақат рад этиб бўлмас далиллар мавжудлиги туфайли бундай каналлар фаолиятига чек қўйилади.
Telegram фойдаланувчилари фирибгарлик ва шантаж ҳақида «юзлаб хабарлар» юборди, деди мессенжер асосчиси Павел Дуров. Унинг таъкидлашича, ушбу материаллар асосида мессенжер шахснинг розилигисиз унинг шахсий маълумотларини ошкор этгани ва товламачилик қилгани учун кўплаб каналларни блоклайди.
Дуровнинг сўзларига кўра, фақат рад этиб бўлмас далиллар мавжудлиги туфайли бундай каналлар фаолиятига чек қўйилади.
Telegram асосчиси ушбу мессенжер «доксинг ва шантаж учун жой эмаслигини» таъкидлаб, бундай каналларни юритувчиларни топишга ваъда берди.
2025 йил июль ойида Дуров Telegram платформасидаги товламачилик схемалари ҳақида огоҳлантирган эди. Жумладан, у фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини ошкор қилиш билан қўрқитиб, бунинг учун пул талаб қиладиган фирибгарлар пайдо бўлганини таъкидлади.
Мессенжер асосчисининг сўзларига кўра, баъзи каналлар обрўсизлантирувчи постларни жойлаштириш ва уларни ўчириш учун пул ундириш билан шуғулланган. Дуров бундай ҳаракатларни ноқонуний ва ахлоқсиз деб атади, фойдаланувчиларни шантаж ҳолатлари ҳақида далилларни илова қилган ҳолда дарҳол хабар беришга чақирди.
Мавзуга оид
18:47 / 29.06.2026
ВКонтакте, ФСБ ва Telegram. Павел Дуровнинг ҳаёт йўли
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
08:36 / 12.05.2026
Telegram орқали алданган бухгалтер фирибгарларга 1 млрд сўм ўтказиб берди
18:35 / 05.05.2026