Ўзбекистонда ҳар йили август ойининг учинчи якшанбаси Ҳаво флоти куни сифатида нишонланади. Сана муносабати билан жорий йил 16 август куни Тошкент ҳарбий округига қарашли Чирчиқ умумқўшин дала-ўқув полигонида кўргазмали авиашоу ўтказилди.

Тадбирда касб байрамини нишонлаётган Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги ҳарбий хизматчилари, уларнинг оила аъзолари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Дастлаб ҳарбий хизматчилар тайёрлаган турли саҳна кўринишлари, ҳарбий оркестр чиқишлар ўтказилди. Ҳарбий зирҳли техникалар ва айрим турдаги қуроллар томошабинлар ва айниқса, болалар учун қизиқарли бўлди.

Шундан сўнг ҳарбий учоқлар минглаб йиғилган томошабинлар олдидан пастлаб учиб ўтди. Таъкидлаш жоиз, бу сафарги авиашоуда