Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда енгил автомобилларни сотувчи расмий дилерлар рўйхати тасдиқланди
М1 тоифасидаги автотранспорт воситаларининг ишлаб чиқарувчилари ёки уларнинг расмий дилерлари ҳисобланган 19 та компания рўйхати эълон қилинди. Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига кўра, бундан асосий мақсад фуқароларга қулайлик яратиш ва фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш. Ўз навбатида, маскур рўйхатга киритилмаган автосалонлар фаолиятига нисбатан чекловлар жорий қилиш режалаштирилмаган.
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Ўзбекистонда мувофиқлиги тасдиқланган, расмий дилерлар томонидан муомалага чиқарилаётган (сотилаётган) транспорт воситаларининг рўйхатини эълон қилди.
Қайд этилишича, 19 та компания М1 тоифасидаги автотранспорт воситаларининг ишлаб чиқарувчилари ёки уларнинг расмий дилерлари ҳисобланади.

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги матбуот хизматининг Kun.uz’га қўшимча изоҳ беришича, юқоридаги рўйхатни тузишдан асосий мақсад фуқароларга қулайлик яратиш ва фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш ҳисобланади. Ўз навбатида, маскур рўйхатга киритилмаган автосалонлар фаолиятига нисбатан чекловлар жорий қилиш ёки уларнинг ишини тўхтатиш режалаштирилмаган. Рўйхатда мавжуд компаниялардан мошина харид қилинганда Пискентдаги полигондан сертификат олиш шарт эмас, қолган ҳолатларда эса бу талаб бажарилиши керак.
Мавзуга оид
10:25 / 06.07.2026
Ҳар учинчи янги автомобил — Cobalt: Ўзбекистонда энг кўп қайси автомобиллар ишлаб чиқарилмоқда?
10:55 / 04.07.2026
Транспорт соҳасида хавф таҳлили рақамлаштирилади
08:43 / 04.07.2026
Жаҳон автосаноатида кучлар мувозанати ўзгармоқда
10:15 / 01.07.2026