Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент осмонидаги кичик самолёт Шарқий аэропорт навигация тизимини созламоқда
Dala Air компаниясининг Diamond DA42 самолёти Тошкент Шарқий аэропорти учиш-қўниш йўлаги навигация тизимини созлаш билан шуғулланмоқда. Flightradar 24 маълумотларига кўра, самолёт 17 августдан буён ҳар куни бир неча соатлик парвозни амалга оширган.
Фото: Kun.uz
Сўнгги бир неча кун давомида Тошкент осмонида пастлаб учаётган кичик русумдаги самолёт кўзга ташланмоқда. Kun.uz мухбирининг аниқлик киритишича, ушбу самолёт Қозоғистоннинг Dala Air компаниясига тегишли Diamond DA42 Twin Star самолёт-лабораторияси ҳисобланади.
У Тошкентнинг янги — Шарқий аэропорти учиш-қўниш йўлаги навигация тизимини созлаш билан шуғулланмоқда. Хусусан, Flightradar 24 маълумотларига кўра, самолёт камида 17 августдан буён ҳар куни осмонда 3-4 соатлик текширув ишларини олиб борган.
«Tashkent SkyNews»нинг маълум қилишича, 15 август куни Тошкент-Шарқий аэропортининг янги йўлагига ушбу турдаги самолётнинг биринчи қўнишини амалга оширган.
Мавзуга оид
08:41 / 14.03.2026
Тошкент шаҳри озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда етакчи бўлди
14:20 / 07.03.2026
5 туманда 15 та замонавий бекат мажмуаси ўрнатилди
14:52 / 06.03.2026
Электр қувватлантириш шохобчалари хатлови нима учун ўтказилмоқда?
11:38 / 05.03.2026