Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ва Украина ҳарбий асирларни алмашди
Россия ва Украина ҳарбий асирларни 146 га 146 формулага мувофиқ алмашди, деб хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги. Алмашинувни Украина ҳарбий асирлар билан ишлаш бўйича мувофиқлаштириш штаби тасдиқлади.
Россия ва Украина ўртасида 146 га 146 формуласига кўра ҳарбий асирлар алмашинувининг навбатдаги раунди бўлиб ўтди, деб хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги 24 август, якшанба куни. Алмашишни Украина ҳарбий асирлар билан ишлаш бўйича мувофиқлаштириш штаби тасдиқлади.
Ҳарбий хизматчилардан ташқари, Курск вилоятининг "Киев режими томонидан ноқонуний қўлга олинган ва уйга олиб бориладиган" саккиз нафар фуқароси Россияга қайтди, дея қўшимча қилди Россия Мудофаа вазирлиги.
Украина ҳарбий асирлар билан ишлаш бўйича мувофиқлаштирувчи штабнинг аниқлик киритишича, озод этилган украиналикларнинг деярли барчаси оддий аскар ва сержантлар бўлиб, уч йилдан ортиқ асирликда бўлган. Бундан ташқари, 2022 ва 2023 йилларда қўлга олингани хабар қилинган журналистлар Дмитри Хилюк ва Марк Калиуш алмашинув доирасида ватанга қайтди. Алмаштирилганлар орасида "Азовстал"даги ҳарбийларга ёрдам берган шифокор Сергей Ковалёв ва Россия билан ҳамкорлик қилишдан бош тортган Херсоннинг собиқ мэри Владимир Миколаенко ҳам бор.
Ҳар икки томон Бирлашган Араб Амирликларининг воситачилик саъй-ҳаракатларини қайд этди. Бу алмашинувни Украина президенти Володимир Зеленский ҳам тасдиқлади.
Мавзуга оид
10:02
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
16:47 / 10.06.2026