Silk Avia авиакомпанияси Ўзбекистоннинг бир қатор шаҳарларига маҳаллий рейсларни 2 ойга бекор қилди.

Авиакомпания хабарига кўра, сентябрь ва октябрь ойларида бир қатор рейслар «техник сабабларга кўра» тўхтатилади:

- US753/754 Тошкент — Термиз — Тошкент авиақатнови;

- US757/758 Тошкент — Термиз — Тошкент авиақатнови;

- US501/502 Тошкент — Наманган — Тошкент авиақатнови;

- US801/802 Тошкент — Бухоро — Тошкент авиақатнови;

- US401/402 Тошкент — Фарғона — Тошкент авиақатнови;

- US851/852 Тошкент — Навоий — Тошкент авиақатнови.

Йўловчилар илгари харид қилинган чипталар учун пул маблағларини тўлиқ қайтариб олиши ёки бўш ўринлар мавжуд бўлган тақдирда авиакомпаниянинг бошқа йўналишларига қайта банд қилиш хизматидан фойдаланиши мумкин.

Silk Avia — Uzbekistan Airports томонидан ташкил этилган лоукостер авиакомпания бўлиб, парвозларини 2023 йил 25 апрелдан бошлаган. 2023 йил октябрь ойида президент қарори билан компания бренди сақлаб қолинган ҳолда Uzbekistan Airways таркибига ўтказилган.