Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Банк фаолияти турини ўзгартириш тартиби тасдиқланди
Марказий банк бошқарувининг қарори билан Микромолия ташкилоти ва банк фаолияти ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Фото: iStock
Ҳужжат фаолиятни ўзгартиришнинг ўзига хос хусусиятларини белгилайди:
- микромолия ташкилотининг (ММТ) микромолия банки фаолиятига;
- микромолия банкининг банк фаолиятига;
- банкнинг микромолия банки фаолиятига;
- микромолия банкининг ММТ фаолиятига таъсири.
Хусусан, ММТ фаолият турини микромолия банкига ўзгартириш учун ММТ акциядорлик жамияти ташкилий-ҳуқуқий шаклига эга бўлиши керак.
Бунда микромолия банкини ташкил этиш банк операцияларини амалга ошириш учун лицензия бериш шартларига мувофиқ икки босқичда амалга оширилади:
- микромолия банкини ташкил этишга дастлабки рухсатнома бериш;
- бир вақтнинг ўзида лицензия берган ҳолда микромолия банкини давлат рўйхатидан ўтказиш.
Банк, микромолия банки ёки микромолия ташкилоти ўз фаолиятини ўзгартириш тўғрисидаги ариза билан Марказий банкка электрон шаклда мурожаат қилади.
Аризаларни кўриб чиқиш ва қабул қилинган қарор тўғрисида ариза берувчини хабардор қилиш "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги ҳамда "Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида"ги қонунларда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Микромолия банкини ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани бериш, лицензия бериш ва лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризалар кўриб чиқилганлиги учун ариза берувчидан қуйидаги миқдорларда тўлов ва (ёки) давлат божи ундирилади:
- микромолия банкини ташкил этишга дастлабки рухсатномани бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун – БҲМнинг 5 баравари;
- лицензия берганлик учун – микромолия банки устав капитали энг кам миқдорининг 0,1 фоизи миқдорида давлат божи;
- лицензияни қайта расмийлаштириш учун – ушбу банднинг иккинчи хатбошида назарда тутилган тўлов миқдорининг ярми.
Мавзуга оид
16:23 / 18.12.2025
Чекка ҳудудларда нотариус топиш осонлашади: суҳбат асосида тайинлаш жорий этилади
11:42 / 11.12.2025
Экоҳудудларда туристик сўқмоқлар ташкил этилади
10:04 / 10.12.2025
Нотариусликка талабгорлар учун махсус ўқув курслари тартиби белгиланди
15:07 / 08.12.2025