Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ижро иши бўйича кафолат маблағлари институти жорий этилади
«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонунга янги механизм киритилмоқда – ижро иши бўйича кафолат маблағлари.
Мақсад – ижро ҳужжатлари устидан шикоят қилишда қарздорлар ва ундирувчиларнинг манфаатларини мувозанатлаш.
Қонун Ўзбекистонда ижро иши бўйича кафолат маблағлари институтини жорий этувчи нормалар билан тўлдирилди (қонуннинг 11-, 33-1-, 34- ва 38-моддалари).
Агар қарздорга нисбатан ижро иши бошланган бўлса (суд қарори бўйича мол-мулкни ундириш), у шикоят қилиш даврида ижрони тўхтатиб туриш имкониятига эга. Бунинг учун қарздор мажбурий ижро органининг махсус депозит ҳисобварағига пул маблағларини – ижро иши бўйича кафолат маблағлари деб аталувчи маблағларни киритиши мумкин.
Кафолат маблағларини ижро ҳужжати бўйича мажбуриятларнинг тўлиқ ҳажмида ёки бажарилмаган қисми миқдорида киритиш керак.
Мавзуга оид
19:51 / 30.06.2026
“Фарҳод” автоэҳтиёт қисмлар бозоридаги жиноий гуруҳ аъзоларига ҳукм ўқилди
11:56 / 30.06.2026
Дониёр Турғунов устидан суд бошланди: автомобилни олиб қочиш моддаси айбловдан чиқарилган
18:40 / 23.06.2026
Фалажликда ўтган 4 йил ёхуд Исломов раҳбарлиги даврида суд тизими
09:00 / 16.06.2026