Жаҳон | 13:56 / 28.08.2025
3621
2 дақиқада ўқилади

Венгрия Киевга ёрдам сабабли ЕИга қарши даъво билан чиқди

Венгрия Европа Иттифоқининг Россиянинг музлатилган активларидан тушган даромадларни Украинага ёрдам бериш учун ишлатиш қароридан норози.

Фото: Patrick Scheiber/imago

Венгрия ҳукумати Брюсселнинг музлатилган Россия активларидан Украинага ҳарбий ёрдамни молиялаштириш учун фойдаланиш тўғрисидаги қарори устидан Европа Иттифоқи судига мурожаат қилди, деб хабар берди Portfolio 27 август, чоршанба куни.

Будапештнинг Европа Иттифоқи кенгаши ва Европа тинчлик жамғармасига қарши даъво аризаси июл ойида берилган, суд томонидан 25 август куни кўриб чиқиш учун қабул қилинган ва Европа Иттифоқининг расмий журналида чоп этилган.

Даъво Европа Кенгашининг 2024 йил май ойидаги қарорига тааллуқли. Ўшанда ЕИ расмийлари Россиянинг музлатилган активларидан тушган деярли барча даромадларни Европа тинчлик жамғармасига ўтказишга қарор қилди ва бу фонддан ЕИ аъзолари Украинага ҳарбий ёрдами учун товон пули тўлайди. Бу йилига 3 миллиарддан 5 миллиард еврогача даромад олиш учун доимий манба бўлиб хизмат қилади.

Венгрия қарор овоз бериш тартиб-қоидаларисиз қабул қилинган ва Будапештнинг ветоси Венгрия «йиғим тўловчи аъзо давлат» эмаслиги сабабли эътиборга олинмаган деб ҳисоблайди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид