Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари Полша Чегара хизмати мутасаддилари билан олиб борган музокаралар натижасида, ушбу давлатда ноқонуний тарзда бўлиб тургани сабабли 2 ойдан зиёд вақт давомида депортация марказида сақланиб келаётган Т.Ж., А.Б. ва К.С.ни ватанга қайтариш юзасидан келишувга эришилди.
Ҳамюртлар жорий йил 30 август куни "Тошкент-Варшава" йўналиши бўйича LO189 авиарейси орқали Ўзбекистонга боради.
Мазкур инсонпарварлик кўмаги Ўзбекистон 30 июлдан 30 августга қадар эълон қилинган "Ватанга қайтариш" акцияси доирасида амалга оширилди.







