Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аграр соҳани механизациялашни давлат томонидан рағбатлантириш рақамлаштирилади
Ҳукумат қарори билан “Қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич агрегати қийматининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратишни рақамлаштириш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Низом қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич агрегати қийматининг бир қисмини қоплаш учун Subsidiya.mf.uz ахборот портали орқали субсидия ажратиш ҳамда ундан самарали фойдаланишни назорат қилиш тартибини белгилайди.
Низомга кўра, харидор субсидия олишга ариза бериш учун Subsidiya.mf.uz ахборот порталида Ягона идентификация тизими (Оne ID) ёки электрон рақамли имзо (ЭРИ) орқали рўйхатдан ўтади.
Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасида субсидия ажратишни кўриб чиқувчи комиссия тузилади.
Комиссия Subsidiya.mf.uz ахборот портали орқали келиб тушган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни 5 иш кунида ўрганиб чиқади.
Харидор Subsidiya.mf.uz ахборот портали орқали ўзига субсидия ажратиш маъқуллангани ёки рад этилгани тўғрисида маълумотга эга бўлиши мумкин.
Маълумот учун: субсидия – белгиланган техникани сотиб олган харидорнинг аризасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 15 фоизи, лазерли ер текислагич агрегати қийматининг 30 фоизини қоплаш учун ажратиладиган маблағ ҳисобланади.
Мавзуга оид
18:13 / 21.05.2026
Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси ташкил этилади
19:38 / 02.04.2026
Тўртта вилоятда зараркунанда чигирткалар тухумдан чиқа бошлади
19:30 / 15.03.2026
Ўзбекистонга Хитойдан 100 та агродрон олиб келинди
09:31 / 03.03.2026