Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳафта давомида қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистонда иш ҳафтаси давомида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кундузи +28…+38 даража атрофида бўлади.
Фото: Kun.uz
Иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича асосан қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, дея хабар берди Ўзгидромет.
Душанба куни кундузи Тошкент вилоятида айрим жойларда ва 12 сентябр, жума куни Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати кечалари +15…+20 даража, кундуз кунлари +28…+33 даража атрофида, жанубда +35…+38 даражагача бўлади.
Шамол 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
8–10 сентябр кунлари Тошкент ва Фарғона вилоятларининг айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Тошкент шаҳрида душанба кундузи ҳаво бироз булутли бўлади, бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 3–6 метр/сония тезликда эсади, 8 сентябрда баъзи жойларда 8–10 метр/сониягача кучайиши мумкин.
Ҳарорат асосан кечаси +18…+20 даража, кундузи +30…+32 даража бўлади.
Мавзуга оид
18:24 / 14.12.2025
15 декабрда Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор ёғиши мумкин
10:38 / 13.12.2025
Тошкент ҳавосида PM10 ва PM2,5 кўрсаткичлари меъёрдан ошмади
18:59 / 12.12.2025
Айрим ҳудудларда қор кўчиши хавфи эълон қилинди
10:13 / 11.12.2025