Ўзбекистон | 20:09 / 11.09.2025
2876
2 дақиқада ўқилади

Бахтиёр Саидов Озарбойжон ва Қозоғистон ташқи ишлар вазирлари билан мулоқот қилди

Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу билан ўтказилган мулоқотда минтақавий ҳамжиҳатлик ва долзарб глобал чақириқларни ҳал қилишда якдил ёндашувларнинг муҳимлиги таъкидланди.

Бахтиёр Саидов

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Озарбойжон ташқи ишлар вазири Жайҳун Байрамов ҳамда Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу билан телефон орқали мулоқот қилди.

"Озарбойжон ташқи ишлар вазири Жайҳун Байрамов жаноблари билан самарали ва самимий телефон мулоқотини ўтказдик. Ўзбекистон ва Озарбойжон ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболли келажаги, минтақавий ва глобал воқеалар хусусида фикр алмашилди. Фаол сиёсий мулоқотни давом эттириш, иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, қўшма лойиҳаларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди”, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Тelegram-каналида.

Бахтиёр Саидовнинг билдиришича, Қозоғистон бош вазирининг ўринбосари – ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу билан ўтказилган мулоқотда икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларида эришилаётган ижобий натижалар муҳокама қилинди.

“Минтақавий ҳамжиҳатлик ва долзарб глобал чақириқларни ҳал қилишда якдил ёндашувларнинг муҳимлигини яна бир бор таъкидладик”, деб маълум қилди Ўзбекистон ташқи ишлар вазири.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид