Жамият | 18:49 / 14.09.2025
2000
1 дақиқада ўқилади

Оҳангарон туманида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Улар хорижда ишлаб чиқарилган инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи психотроп дори воситаларини Тошкент шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб келишган.

Фото: Прокуратура департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон шаҳри бўлими, ДХХ ҳамда Божхона ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар ушланди.

Хабар қилинишича, Д.М. ва Р.Х. хорижда ишлаб чиқарилган 1 400 дона “Зардекс” номли инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи психотроп дори воситасини Тошкент шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб келганликлари аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin