Алцгеймер касаллиги бутун дунё бўйлаб миллионлаб инсонлар ҳаётига таъсир қилмоқда: хотиранинг сусайиши, ўзини англамаслик ва кундалик ҳаётни бошқара олмаслик муаммолари пайдо бўляпти. Янги тадқиқотлар аёлларда бу касаллик эркакларга нисбатан кўпроқ учрашини кўрсатди.
Лондондаги King’s College тадқиқотчилари аёлларда алцгеймер билан боғлиқ ҳолатларда липидлар (инсон организмдаги ёғлар ва ёғсимон моддаларнинг умумий номи) алмашинувида ўзгаришлар борлигини аниқлади: мослашувчан (unsaturated) ёғ кислоталари, айниқса омега-ёғ кислоталари даражаси паст ва тўйинган (saturated) ёғларнинг улуши кўпроқ. Бу ўзгаришлар хотира, когнитив функциялар пасайиши ва миядаги ёзилмаган шикастланиш белгиларига боғлиқ. Эркакларда бундай липидлар мувозанати бузилиши аниқланмаган, бу аёлларга хос биологик жараёнлардагина юз беради.
Масалан, гормонал ўзгаришлар, айниқса менопауза даври — эстроген даражаси пасайиб бориши липидлар метаболизмининг ўзгаришига сабаб бўлиши мумкин. Аёлларда эса бундай ўзгаришлар жуда тез ва кўп рўй беради.
Диетадаги омега‑ёғ кислоталарининг етишмаслиги — балиқ, ёнғоқ, уруғлар каби манбаларда бўлган омега‑3, омега‑6 кислоталари ҳаёт учун муҳим; уларнинг етишмаслиги липидлар балансини бузади. Парҳез қиладиганларнинг ҳам асосий қисми аёллар ҳиссасига тўғри келади.
Тадқиқотда бунинг олдини олиш, хавфни камайтириш ва касаллик ривожини кечиктириш учун парҳезни назорат қилиш, жисмоний фаоллик, эсдан чиқариш, хотирада заифлик, тушунчада муаммо пайдо бўлса — тиббий мутахассисларга мурожаат қилиш тавсия қилинади.







