Форум доирасида имзоланган келишувлар қаторида А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобил йўлининг 581-673 км қисмини реконструкция қилиш, “Бир қишлоқ — бир маҳсулот” лойиҳасини бошлаш, мактабларда сув, санитария-гигиена ҳолатини яхшилаш ва Ўзбекистонда “ESKO” бозорини ривожлантириш кабилар бор.

2025 йилнинг 17-18 сентябр кунлари Наманган шаҳрида бўлиб ўтган “Камбағалликдан фаровонлик сари” Ўзбекистон камбағалликни қисқартириш III халқаро форуми ўз ишини якунлади.

Фото: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабарига кўра, форум доирасида қиймати 495 млн долларлик 10 дан ортиқ келишув ва меморандумлар имзоланди.

Форум доирасида 12 та панел сессиялар ташкил этилди. Уларда Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш борасида йиғилган тажрибалар юзасидан фикр алмашилди ҳамда аҳоли фаровонлигини янада ошириш, инклюзив иқтисодий ўсишни таъминлаш, барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга қаратилган истиқболдаги режалар ва янги ташаббусларга эътибор қаратилди.

“Ўзбекистон тажрибаси шуни кўрсатадики, камбағаллик тақдир эмас, уни дадил раҳбарлик, интизомли ижро ва инновацион ҳамкорлик билан енгиш мумкин. Ислом тараққиёт банки номидан Ўзбекистон ва барча аъзо давлатларимиз билан бирга бу йўлдан боришга содиқлигимизни яна бир бор тасдиқлайман”, - дея таъкидлади Ислом тараққиёт банки гуруҳи раиси Муҳаммад Ал-Жассер

Фото: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Қандай келишувларга эришилди?

Форум доирасида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда халқаро ҳамкорлар томонидан қуйидаги муҳим битимлар тасдиқланди:

  • “А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобил йўлининг 581-673 км (92 км) қисмини реконструкция қилиш” лойиҳаси бўйича битим;
  • Ўзбекистонда “Бир қишлоқ — бир маҳсулот” лойиҳасининг дастлабки босқичини бошлаш юзасидан баённома;