Ташқи ишлар вазири ўринбосари Олим Абдуллаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Жанубий Кореяга расмий сафари доирасида Корея Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Жунг Ки-хонг билан музокаралар ўтказди.
ТИВ маълумотига кўра, музокаралар давомида иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари, Ўзбекистондаги корейс диаспорасини ва Жанубий Кореядаги Ўзбекистон фуқароларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, меҳнат миграцияси масалалари муҳокама қилинди.
Айни пайтда миграция соҳасида шериклик тўғрисидаги битим лойиҳасини идоралараро келишиш ишлари давом этмоқда.
Корея Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ушбу ҳужжатни имзолашга кўмаклашишга ва маданий-гуманитар, иқтисодий ва меҳнат миграцияси соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёр эканлигини тасдиқлади.







