Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фон дер Ляйен: Россияга бизни парчалаб ташлашига имкон бермаймиз
Еврокомиссия раҳбари Копенҳаген саммитида Россиянинг Европа Иттифоқи ҳаво ҳудудини бузиши олдида Европа ҳамжамиятининг бирлигини яна бир бор тасдиқлади.
Еврокомиссия (ЕК) раҳбари Урсула фон дер Ляйен Россиянинг Европа Иттифоқи ҳаво ҳудудини бузишига қарши Европа ҳамжамиятининг бирлигини яна бир бор тасдиқлади. Фон дер Ляйен бу ҳақда 1 октябр, чоршанба куни Европа Иттифоқи давлат ва ҳукумат раҳбарларининг норасмий саммити бўлиб ўтган Копенҳагенда баёнот берди.
«Россия жамиятларимизга нифоқ ва қўрқув сепмоқчи. Биз бунга йўл қўймаймиз», — дея фон дер Ляйен сўзларини келтиради AFP.
Дания пойтахтида бўлиб ўтган йиғилишда Европа Иттифоқи етакчилари Украинадаги уруш шароитида Европанинг мудофаа қобилиятини муҳокама қилди. Киевга кейинги ёрдам ҳам стол устида эди.
Европа Иттифоқи етакчилари Киевга музлатилган Россия активлари эвазига миллиардлаб евро кредитлар бериш ташаббусини қўллаб-қувватлашга чақирди.
Фон дер Ляйен ва Германия канцлери Фридрих Мерц Украина учун 140 миллиард еврогача бўлган қўшимча маблағлар муҳокама қилиниши мумкинлигини айтди.
Мавзуга оид
08:46
Россия Киевга ракета, Харкивга дронлар билан ҳужум қилди
22:07 / 15.07.2026
Россияда мигрантлар ҳаракатини кузатиш учун телефон сотиб олишга мажбурланиши мумкин
11:20 / 15.07.2026
АҚШ Россияга босимни кучайтириш учун янги санкциялар пакетини тайёрлади
09:40 / 15.07.2026